Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғазода «Ал-Жазира» журналистлари ўлдирилди

Ғазода «Ал-Жазира» журналистлари ўлдирилди

«Ал-Жазира» телеканали мухбири Исмоил ва оператор Рами Ғазо секторидаги Шати қочқинлар лагерида Исроил армияси автомобили томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бюроси маълумотларига кўра, Исроил ҳужумида «Ал-Жазира» мухбири ва оператор ҳалок бўлган.

Шу тарзда, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган журналистлар сони 165 нафарга етди.

Баёнотда халқаро ҳамжамият ва ташкилотлардан Исроил жиноятларини халқаро судларда кўриш ва журналистларга қарши ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказиш сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг