G20: кимлар ташқи қарзларини энг кўп узгани маълум бўлди
«Катта йигирмалик» (G20) мамлакатларидан қайси бирлари 2024 йил давомида ўз ташқи қарзларини кўпроқ қисқартиришга эришгани ҳақида РИА Новости хабар берди. Унда тегишли мамлакатлар миллий статистика хизматлари маълумотларидан фойдаланилган.
Агентлик хабарига кўра, Япония ва Россия бу борада илдамлик қилмоқда. Кунчиқар юрт ўтган йилнинг дастлабки олти ойи давомида ташқи қарзини 7 фоиз қисқартириб, 4,2 трлн долларга туширди. Худди шу даврда Россия чет эллик кредиторлардан олган қарзларининг 5 фоизини узди, мамлакатнинг ташқи қарзи — $301,9 млрд.
Қарз юкидан халос бўлиш суръати бўйича Жанубий Корея учликка кирди, олти ойда 2 фоиз қисқариш ҳисобига мамлакат ташқи қарзи $658,3 млрд.га етди
Қолаверса, ўтган йил ташқи қарзларини қисқартира олган мамлакатлар қаторига Италия (0,8 фоиз), Мексика (0,4 фоиз), Германия (0,1 фоиздан камроқ) ва Индонезия (0,1 фоиздан камроқ) кирди.
G20 нинг қолган мамлакатларида ташқи қарзлар янада ўсди. Бу борада Саудия Арабистони яққол етакчи — ўтган йили мамлакатнинг хорижлик кредиторлардан қарздорлиги 14 фоиз ўсиб, жами 344,8 млрд долларни ташкил этмоқда.
2024 йилда Ҳиндистон ва АҚШнинг ташқи қарзлари мос равишда 5 фоиз ва 3,5 фоиздан ўсди. Оқибатда амалдаги ташқи қарз Ҳиндистонда — $682,3 млрд, АҚШда — $26,9 трлн.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter