Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Forbes: Яқин Шарқ — катта уруш ёқасида

Forbes: Яқин Шарқ — катта уруш ёқасида

Фото: РИА Новости

Яқин Шарқда катта урушга тайёргарлик кетмоқда: бир томонда — Исроил, иккинчи томонда — «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ва Эрон. Урушга Россия ва АҚШ қўшилиши мумкин. Forbes журнали бош муҳаррири Стивен Форбс шу ҳақда ёзди.

Унинг айтишича, Исроил, «Ҳизбуллоҳ» ва Эрон ўртасидаги тўқнашув муқаррар. Бундай низо тез кенгаяди, потенциал жиҳатдан унда нафақат АҚШ, балки Россия ҳам қатнашиши мумкин. Қолаверса, ушбу тўқнашув Хитойни янада агрессив ҳаракатларга ундаб, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятни кескинлаштириши мумкин, деди Форбс.

Форбснинг назарида, яқин орада Ливан жанубида тўқнашувлар бошланиши мумкин.

Аввалроқ Исроил самолётлари Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига ҳужум қилганди. Хусусан, ракета қурилмаларига зарба берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг