Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эйфелдаги олимпия ҳалқалари баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

Эйфелдаги олимпия ҳалқалари баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

Фото: Olympics

Эйфел минорасида олимпия ўйинлари рамзи (ҳалқалар)ни сақлаб қолиш масаласи Францияда баҳс-мунозалараларни келтириб чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тарихий қарор ҳақида Париж мэри Анн Идалго ўз Instagram-саҳифасида маълум қилганди. Унинг ёзишича, Халқаро олимпия қўмитасидан рухсат олинган. Фақат ҳозирги 30 тоннали ҳалқалар енгилроқларига алмаштирилади. Чунки олимпия рамзи узоқ муддатга ўрнатилади.

Ҳокимнинг баёноти Франция маданият вазири Рашида Дати ҳамда Гюстав Эйфел авлодларининг норозилигига учради. Эйфел минораси — чет ташкилот учун «реклама майдони» эмас, балки Парижнинг рамзидир, дейишмоқда улар.

Шу боис Change.org платформасида минорада олимпия ҳалқаларини сақлаб қолишга қарши петиция бошланиб, 20 мингдан зиёд имзо йиғилди.

«Париж мэри истайдими-йўқми, бундан қатъи назар, байрам тугаши билан бизнинг рамзимиз ўз табиий ҳолатига қайтиши шарт», — дейилади петиция мурожаатида.

Париждаги ХVII Паралимпия ўйинлари 8 сентябр куни якунига етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг