Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Евро-2024: финалда қайси жамоалар курашиши маълум бўлди

Евро-2024: финалда қайси жамоалар курашиши маълум бўлди

Евро-2024 ярим финалида Англия Нидерландияни мағлуб этди. Жамоа финалда Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Футбол бўйича Англия терма жамоаси Европа чемпионати ярим финалида Голландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа инглизлар бир кун аввал иккинчи ярим финал учрашувида Францияни мағлуб этган Испания билан финалда тўқнашади. 

Британияликлар ғалабани асосий вақтнинг сўнгги дақиқасидаёқ тортиб олишди.

Англия терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта Европа чемпионати финалига чиқди. Евро-2020да (коронавирус пандемияси туфайли у 2021 йилда бўлиб ўтган) Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида инглизлар Италияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг