Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Эски жува» бозорида сифатсиз гўшт маҳсулотлари сотуви тўхтатилди

«Эски жува» бозорида сифатсиз гўшт маҳсулотлари сотуви тўхтатилди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан туман Ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги «Эски жува» деҳқон бозорида ўтказилган текширувда, фуқаро Ж.Т. тегишли ҳужжатлари бўлмаган сифатсиз гўшт маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, жами 72,5 кг мол гўшти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг