Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Нетаняҳунинг келажаги қандай бўлишини айтди

Эрдўғон Нетаняҳунинг келажаги қандай бўлишини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг амалдаги бош вазири Бинямин Нетаняҳу яқин орада «сумкаларини йиғиштириб» мамлакатни тарк этишини истисно қилмади.

Бу ҳақда у Жазоирдан қайтгач журналистларга маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

«Бу жараён бундан кейин давом этади деб ўйламайман, умид қиламанки, Нетаняҳу сумкаларини йиғиб, имкон қадар тезроқ кетади. Унинг суд иши борлигини аллақачон биласиз. Балки ундан қутулиш учун шундай қадам ташлагандир (ҲАМАСга қарши операция). Аммо у қайси йўналишга бормасин, жазодан қутулолмайди», — деди Эрдўған.

Туркия президентининг сўзларига кўра, Ғарбда аллақачон Нетаняҳуни истеъфога чиқаришга чақириқлар бўлган. 

«Бутун дунё Исроилга қандай муносабат билдира бошлаганини кўришингиз мумкин. Ғазонинг босиб олинишида баъзи ҳукуматлар жим турган бўлса-да, «жамиятларнинг виждонини» сафарбар қилди, дейди у.

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Жазоир етакчиси Абдулмажид Теббун иштирокидаги матбуот анжуманида Исроил Халқаро судда жавоб бериши лозимлиги таъкидланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг