Дунёдаги энг йирик мис конида иш ташлаш бошланди
Чили шимолида жойлашган Escondida мис кони ишчилари, BHP Billiton компанияси билан меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича музокаралардан фойда чиқмагач, иш ташлаш эълон қилишди. Бу ҳақда Emol интернет-портали хабар берди.
2 800 ишчини бирлаштирган касаба уюшмаси Escondidaни назорат қилувчи компаниянинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сўнгги таклифини рад этди. Иш ташловчилар дунё бозорида мис нархи ўсиб бораётган шароитда ўз маошлари оширилишини талаб қилишмоқда.
Иш ташлаш қанчагача давом этиши номаълум. Касаба уюшма етакчилари «иш ташлаш чўзилиши» эҳтимолидан огоҳлантирди.
Escondida корхонаси жаҳондаги миснинг тахминан 5 фоизини қазиб чиқаради. 2017 йилда ушбу кон ишчиларининг иш ташлаши 44 кун давом этиб, дунё бозорида ушбу рангли металл қимматлашиб кетишига сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter