Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чигирткага қарши 500 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган

Чигирткага қарши 500 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган

2024 йилда республикада зарарли чигирткалар 574 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинган эди. Амалда ҳашарот 511,7 минг гектарда тарқалганлиги аниқланиб, 504 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилда Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида 1600 гектар майдонда экологик хавфсиз микробиологик препарат қўлланилди ва биопрепаратнинг юқори самара берганлиги кузатилган. 

Жумладан, қарши кураш тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида 203 та трактор пуркагичлари, 308 та моторли қўл пуркагичлари, 43 та автомашинага ўрнатилган юқори унумли пуркагичлар, 2 та мотоделтаплан, 58 та сув ташувчи транспорт восита жалб қилинган.

Шу билан бирга, жорий йилда 500 минг гектар майдонда кузги кузатув назорат ишлари ўтказилиши белгиланган. Кузатувлар натижаси «Локуст контрол» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали киритилиб, зарарли чигирткалар тухум қўйган майдонларнинг электрон харитаси ва дастлабки маълумотлар шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг