Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет элдаги сайлов участкалари манзилининг электрон харитаси ишлаб чиқилди

Чет элдаги сайлов участкалари манзилининг электрон харитаси ишлаб чиқилди

МСК маълум қилишича, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбекистонлик  фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда 54 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган 11 та давлатда сайёр сайлов пунктлари ташкиллаштирилади.

Чет элда яшовчи юртдошларимиз хориждаги сайлов комиссияси участкасига рўйхатга олиш борасида ТИВнинг расмий сайти орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.

«Дунё» АА сайлов комиссияси участкалари манзилининг электрон харитасини ишлаб чиқди.

Хорижда яшовчи фуқаролар сайтда кўрсатилган ҳавола орқали яқин орада жойлашган сайлов комиссияси участкаси ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг