Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорога чигирткалар галаси ёпирилган. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Бухорога чигирткалар галаси ёпирилган. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди. Уларнинг бирида, жумладан, «Бухоро-Хоразм» автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида чигирткалар галасига дуч келган автомобиль йўловчилари акс этган.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги берган маълумотга кўра, ҳолатдан агентлик хабардор ва кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бухоро вилояти Ромитан туманининг Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган. Ҳозирда зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган.

Агентлик мутахассисининг ishonch.uz’га маълум қилишича, Бухоро чўлларида 500 метр радиусда тўда ҳосил қилувчи «Саксовул букри» чигирткаларининг ёпирилганлиги кузатилган.

«Бу турдаги чигирткалар саксовул билан озиқланади ва жузғун ўсадиган қумларда кўпроқ учрайди. Айни пайтда бу ҳудуддаги 12 минг 324 гектар майдонда чигиртка тарқалганлиги аниқланиб, қўшимча ерлар билан жами 13 минг 321 гектар ерда кимёвий тадбирлар ўтказиб бўлинди», – дейди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг