Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ДСЭН бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бухорода ДСЭН бошлиғи пора билан қўлга тушди

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро  вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қ.Р. пора билан қўлга тушгани айтилаётганди. Шу мазмунда ижтимоий тармоқда тарқаган хабарларни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Унга кўра,  вилоят ДСЭН бошлиғи  «О.» МЧЖ раҳбари М.дан Бухоро шаҳар ИИБ томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бўйича жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм  талаб қилган.

Талаб қилинган пулларни олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Айни пайтда  Қ. Р.га нисбатан пора олиш (210-моддаси 2-қисми «в» банди) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг