Бир қути сигарет умрнинг неча соатини ўғирлаши маълум бўлди
Бир қути сигарет инсоннинг қарийб етти соат умрини ўғирлайди, деб ёзмоқда The Guardian Лондон университет коллежига асосланиб.
Таҳилларга кўра, агарда кунига 10 дона сигарет чекувчи кашанда 1 январ куни чекишни ташласа, у 8 январга қадар бир кунлик умрини йўқолишдан асраб қолади. Агарда у 5 февралгача чекмаса — бир ҳафта, 5 августгача чекмаса — бир ой умрини асраб қолади. Бир йил давомида чекмаслик умрни 50 кунга узайтиради.
Нашрга интервю берган доктор Сара Жексоннинг айтишича, тамаки чекиш асосан ҳаётнинг ўрта қисмидаги соғлом қисмини «еб тугатиб», саломатликка беқиёс зарар етказади.
«Бу шуни англатадики, 60 ёшли кашанданинг саломатлик даражаси 70 ёшли чекмайдиган инсонники билан баравар бўлади», — дея таъкидлади доктор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter