Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди

«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Германия чемпиони бўлди

Фото: «Football24.ru»

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси муддатидан аввал Германия футбол чемпионати жорий мавсуми ғолибига айланди. Ўз уйида Дортмунднинг «Боруссия»сига ютқазиб қўйган (2:3) асосий таъқибчи — «Лейпциг»  мюнхенликларнинг чемпион бўлишида «ёрдамлашиб юборди».

«Бавария» қаторасига тўққизинчи марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.

«Лейпциг» мавсум тугашига икки тур қолганида 64 очко тўплаб, «Бавария»дан етти очкога ортда қоляпти. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси захирасидаги ўйинлар сони биттага кўп.

«Бавария» — Германия Бундеслигасининг мутлақ совриндори: чемпионликлари сони 31 тага етди. Иккинчи ўриндаги «Нюрнберг» ҳисобида тўққизта чемпионлик бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг