Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баландликка сакровчи югурувчи билан баҳслашади

Баландликка сакровчи югурувчи билан баҳслашади

Фото: Rambler/RG

Уч ҳафтадан сўнг енгил атлетика бўйича икки жаҳон рекордчисининг узоқ кутилган беллашуви ўтказилади. Чангарчўпга таяниб сакровчи Арман Дюплантис (Швеция) ва тўсиқлар оша югурувчи Карстен Варҳолм (Норвегия) 100 метрлик спринтда ким кучли эканини аниқлашади.

Дунё енгил атлетикаси юлдузларининг ўзаро тўқнашуви ғояси икки йил аввал Дюплантис 100 метрга югуришда Варҳолм билан курашиш ниятида эканини билдиргач, пайдо бўлганди.

Ҳар икки атлет бошқа-бошқа спорт турлари билан шуғулланса-да, 100 метрга югуриш бўйича кўрсаткичлари кўп фарқ қилмайди.

7 йил аввал Варҳолм шу масофани 10,49 сонияда босиб ўтган. Дюплантис эса 2018 йилда 10,57 сония натижа кўрсатган.

Швед ва норвег ўртасидаги беллашув 4 сентябр куни Цюрих (Швейцария)да «Бриллиант лига» доирасида бўлиб ўтади.


Арман Дюплантис — лангарчўпга таяниб сакраш бўйича икки марта олимпия чемпиони.

Карстен Варҳолм — 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича Токио-2020 ғолиби, Париж-2024 кумуш медали совриндори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг