Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов финалда ҳам тенгсиз. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Қозоғистонни ортда қолдирди

Баҳодир Жалолов финалда ҳам тенгсиз. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Қозоғистонни ортда қолдирди

Иорданияда якунига еттган бокс бўйича лицензион турнирнинг энг сўнгги жангида амалдаги жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов (+91 кг) австралиялик Юстис Хунига қарши рингга кўтарилди.

Финал жангини ҳам ишончли тарзда ўтказган Баҳодир рақибини мағлуб этиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.

Шу тариқа терма жамоамиз аъзолари ушбу мусобақада қўлга киритган олтин медаллари сони учтага етди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги поғонада — Қозоғистон терма жамоаси.

Бунгача финал жангларида Миразизбек Мирзаҳалилов мезбон боксчини, Элнур Абдураимов эса қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг