Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар учун «карбон йиғими» жорий этилади – лойиҳа

Айрим ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар учун «карбон йиғими» жорий этилади – лойиҳа

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасининг 45-мақсади «2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш» бўлиб, унда жумладан айрим маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун компенсация тўлов (йиғим)ини жорий этиш режа қилиняпти.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бу борада тегишли тартибда жорий йилнинг сентябрига қадар таклифлар тайёрлайди.

Бунда углерод изи юқори бўлган саноат маҳсулотлари (цемент, кўмир, сиқилган газ ва бошқ.) учун «Карбон йиғими» тизимини жорий этиш ва улардан келиб тушадиган маблағларни ҳудудларда экология муаммоларини ҳал этишга йўналтириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг