Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арманистон ва Озарбайжон муҳим масалада келишиб олди

Арманистон ва Озарбайжон муҳим масалада келишиб олди

Aрманистон ва Озарбайжон ўзаро ҳудудий яхлитликни тан олиш тўғрисида келишиб олди.

Бу ҳақда Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ЕОИИ саммити чоғида маълум қилди.

«Шу асосда муносабатларимизни тартибга солиш йўлида маълум ютуқларга эришмоқдамиз», деган Пашинян.

Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Aрманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олганини айтиб, энди мамлакатлар сулҳ бўйича келишиб олишлари мумкинлигини тасдиқлади.

22 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олишга тайёрлигини билдирганди. Арманистон бош вазири Тоғли Қорабоғдаги арманлар ҳуқуқларининг таъминланиши «унутилиб қолмаслиги» ва Озарбайжон «этник тозалаш ва геноцид» сиёсатини олиб бормаслиги учун халқаро даражада кафолатлар берилиши шартлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг