Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда номаълум шахслар беш нафар толибонни ўлдириб кетишди

Афғонистонда номаълум шахслар беш нафар толибонни ўлдириб кетишди

Фото: © AP Photo / Uncredited

Афғонистон шарқидаги Жалолободда номаълум қуролланган шахслар «Толибон» ҳаракатининг беш нафар аъзосини ўлдириб кетишган.

Ҳодиса кундузи соат учларда содир бўлган. Қуролланган икки киши «Толибон»га тегишли машинага ҳужум қилиб, беш нафар аъзосини ҳалок қилишган. Ҳужум қилганлар қочиб кетишган.

Ҳужум Жалолободдаги Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси яқинида содир этилгани хабар қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг