Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

65 йил бирга яшаган америкалик эр-хотин қариялар уйида бир кунда вафот этди (фото)

65 йил бирга яшаган америкалик эр-хотин қариялар уйида бир кунда вафот этди (фото)

Фото: «стлтодай.sом»

65 йил бирга турмуш қурган америкалик Жек ва Харриет Моррисонлар Сент-Луис (Миссури штати) шаҳрида бир кунда ҳаётдан кўз юмишди. Бу ҳақда «Ст. Лоуис Пост-Диспатч» газетаси хабар берган.

86 ёшли Моррисон ва унинг 83 ёшли турмуш ўртоғи 11 январь куни бир неча соат фарқ билан вафот этишди. Газетанинг ёзишича, қариялар уйида бир-бирининг қўлларидан ушлаб ётиши учун уларнинг каравотлари ёнма-ён жойлаштирилганди.

Жек ва Харриет 1955 йили Хеллоуин куни танишган. Улар 1956 йил 5 май куни турмуш қуришган. Эр-хотин икки нафар ўғилни вояга етказишган.

Қариялар уйига Моррисонлар соғлиги туфайли бир йил олдин тушишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг