5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги усули ишлаб чиқилди
Токио технология институти олимлари 5G алоқа сигналларини кучайтиришнинг мутлақо янги — нейротармоқларга асосланган усулини ишлаб чиқишди. Бу нисбатан янада арзон, энергияни тежовчи ва ихчам уяли алоқа минораларини қуриш имконини беради.
Анъанавий мобил алоқа сигналини кучайтириш усуллари электр энергиясини кўп сарфловчи мураккаб ва қиммат ечимларни талаб этади. Панжарали антенналардан фойдаланиладиган 5G миноралари бу вазифани янада қийинлаштиради.
Япон муҳандислари кучайтиргичларда сигнални таҳлил қилиш ва созлаш учун сунъий интеллект — нейротармоқлардан фойдаланишни таклиф этишди. Нейротармоқ реал вақт режимида сигнал узатишдаги халақитларни аниқлаш ва тузатишни ўрганади, қолаверса, энергияни жуда кам сарфлайди.
Fujitsu Limited қурилмаларида синалган янги технология юқори самарадорлигини кўрсатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter