Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2024 йилнинг энг иссиқ мамлакатлари маълум бўлди

2024 йилнинг энг иссиқ мамлакатлари маълум бўлди

Иллюстратив фото

2024 йил бутун дунё бўйлаб энг юқори ҳаво ҳарорати рекордлари йили бўлди. Жаҳоннинг 15 мамлакатида ҳароратнинг энг юқори кўрсаткичлари янгиланди.

Бу ҳақда иқлимшунос Максимилиано Эррера The Guardian газетаси билан суҳбатда маълум қилди.

«Экстремал жазирамалар шунчалик кўп кузатилдики, шу пайтгача юз берганларидан ёки тахмин қилганимизлардан ҳам ортиқ. 2024 йилнинг февралидан июлига қадар бўлган даврда барча статистик кўрсаткичлар бўйича рекордлар қайд этилди», — деди Эррера.

Йил бошидан буён 15 мамлакатда янги ҳарорат максимумлари қайд этилди, қолаверса, турли мамлакатларда ойлар бўйича 130 та иссиқлик рекорди янгиланди.

2024 йилда ҳарорат максимуми Мексикада — 52 даража, Мисрда — 50,9 даража, Малида — 48,5 даражагача кўтарилган.

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, 2024 йилда камида 10 мамлакатда 50 даражадан юқори ҳаво ҳарорати қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг