Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира ошади

1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира ошади

Фото: «Xabar.uz»

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, автобус ва метрода йўлкира нархи оширилиши кўзда тутилган.

Бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.

“Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади”, дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Апрел ойида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ОАВга берган интервьюсида 15 майдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишнинг мослашувчан тарифлари жорий этилишини, йўлкира нархлари ўзгаришини таъкидлаганди. Ўзгартиришлар Ўзбекистон президентининг февралдаги жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, бироқ нима учундир янги тизимга ўтиш баҳордан кузга кўчирилгани маълум бўлганди.

Бунга қадар пойтахтда жамоат транспорти учун нархлар сўнгги маротаба 2019 йилнинг август ойида — 1200 сўмдан 1400 сўмгача оширилган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг