Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

«Генеральная доверенность» мулк ҳуқуқини бермайди!

«Генеральная доверенность» мулк ҳуқуқини бермайди!

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисида маълумот бергандик.

Ўша статистикада бир жиҳат эътиборимни тортди. 2020 йил давомида берилган ишончномалар сонига эътибор берсак, 400 мингдан ошиқ тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномалар берилган. Яъни халқ тилида айтганда «генеральная доверенность». Бу жуда катта рақам албатта.

Бизда бир анъана бор. Кўпчилик уй ёки машинани олди-сотди қилган бўлса ҳам, лекин буни тегишли расмийлаштирмасдан «генеральная доверенность» олиш билан чекланади ва шу билан «мулк меники», деб хотиржам юраверишади.

Аммо «генеральная доверенность» мулк ҳуқуқини бермайди! Исталган пайт ишончнома берган шахс буни бекор қилиши ва мулкни олиб қўйиши мумкин.

Бундай амалиёт шаклланганининг бир қанча сабаблари бор, албатта. Энг аввало олди-сотди қилиш жараёнининг қимматлиги бунга сабаб бўлади. Айниқса автомобил олди-сотдиси камида 3-4 млн сўмга айланиб кетади ва даҳмазаси, қоғозбозлиги катта.

Биргина солиштириш учун: 80 кв.м.ли уйни олди-сотди қилишда давлат божи атиги 223 минг сўм. Аммо 80 от кучига эга автомашинани олди-сотди қилишда давлат божи 1 млн 338 минг сўм. Яна қўшимчасига Йўл фондига отнинг калласидай тўлов ҳам бор! Шунча пул олинадиган йўлларимизнинг аҳволига эса маймунлар йиғлайди! Бу қип-қизил қароқчилик эмасми?!

Бундай катта тўловларни камайтириш керак. Шунда амалиётда мулк можаролари, фирибгарлик ҳолатлари бирмунча камайган бўлар эди.

Уй-жой учун бериладиган ишончномалар сони кўплиги эса узоқ йил давомида ўрнатилган прописка тақиқларига боғлиқ эди. Аммо бугунга келиб, бу муаммо ҳал бўлган. Боз устига юқорида айтилганидек, кўчмас мулк олди-сотдисида давлат божлари анча арзонлаштирилган. 100 кв.м.гача бўлган уйлар узоғи 300-400 минг сўмга айланади. Шу сабаб уй олишда айрим вазиятларни ҳисобга олмаганда, умумий ҳолатда «генеральная доверенность» расмийлаштиришга сунъий тўсиқлар йўқ, менимча.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг