Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти

Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг «Sojitz» компанияси Европа филиали бош менежери Мачида Ясуҳиде ҳамда «Rönesans» компанияси бошқарув раиси Джем Озогуз билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашувда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилган.

Хусусан, хорижий компания вакиллари Ўзбекистонда пуллик автомобил йўлларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилишган.

«Хорижий компания вакилларига мамлакатимизда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг