Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлими ташкил этилади

Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлими ташкил этилади

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ташкил этилади.

Бу борада «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 849-сон Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 июнгача Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинади.

Суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида қуйидаги экспертиза ва тадқиқот турлари босқичма-босқич жорий этилади:

  • 2025 йил 1 октябргача Суд экспертиза марказининг Навоий вилояти бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари;
  • 2026 йил 1 ноябргача Суд экспертиза марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Суд-фонография, суд-ёнғин техника ва электротехника экспертизалари;
  • 2026 йил 1 декабргача Суд экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг