Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «777» авторақами 315 млн сўмга сотилди

Тошкентда «777» авторақами 315 млн сўмга сотилди

Жорий йил 1 январдан 7 январгача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 23,7 мингта авторақамлар жойлаштирилган бўлиб, шундан 19 573 таси жисмоний шахслар учун ва 4 127 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.

Кўрилаётган даврда 143 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 11 млрд 441,9 млн сўмни ташкил этди. Амалга ошган битимларнинг 98 фоиз улуши жисмоний шахсларга (11 млрд 203,3 млн сўмга тенг 3 075 та авторақам) ва 2 фоиз улуши юридик шахсларга (238,7 млн сўмга тенг 68 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 3,6 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 315,2 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, электрон аукционда рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 625 917 нафарни ташкил этиб, улардан 599 679 нафари жисмоний шахслар ва 26 238 нафари юридик шахслар бўлган.

Ҳудудлар кесимида эса битимлар сони ва суммаси бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлган. Масалан, биргина 1-тоифага кирувчи «777» авторақамининг ўртача нархи 178 млн 670 минг сўм, битим суммаси эса 315,2 млн сўмни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг