Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар бир ҳафтада авторақамлар учун 18,8 млрд сўм сарфлаган

Ўзбекистонликлар бир ҳафтада авторақамлар учун 18,8 млрд сўм сарфлаган

2024 йил 29 январдан 4 феврал оралиғида 4 390 та авторақамлар бўйича аукцион савдолари амалга оширилди. Бу ҳақда «UZEX хабарлари» газетасида маълум қилинди.  

Аукцион савдоларида жами 18 млрд 793,6 млн сўмлик авторақамлар сотилган. Амалга ошган битимларнинг 92 фоиз улуши жисмоний шахсларга (17 млрд 257,8 млн сўмга тенг 4 184 та авторақам) ва 8 фоиз улуши юридик шахсларга (1 млрд 535,8 млн сўмга тенг 206 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,3 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 345,1 млн сўмни ташкил қилди.  

Маълумот учун, кўрилаётган давр мобайнида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 38 068 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган бўлиб, шундан 33 869 таси жисмоний шахслар учун ва 4 199 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг