Тошкент вилоятида қарийб 2 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
Тошкент вилоятида «L.A. » ва «Z.P.» МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган фуқаро С.О. ушбу корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб катта миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Маълум қилинишича, бош ҳисобчининг жиноий йўллар билан ўзлаштиргна пул маблағлари миқдори 1,9 млрд сўмни ташкил этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter