Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолияти тугатилди
Ободонлаштириш соҳасида бошқарув фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва мақбуллаштириш, ортиқча ва бир-бирини такрорловчи функцияларни тугатиш мақсадида Ҳукуматнинг жорий йил 9 сентябрдаги тегишли қарори билан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди.
Шу муносабат билан мақбуллаштирилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ташкилот 2019 йил 21 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter