Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Текширувдан ўтган бўлса, Янгиҳаётдаги лифт узилиб кетмаслиги керак эди  – тадбиркор

Текширувдан ўтган бўлса, Янгиҳаётдаги лифт узилиб кетмаслиги керак эди  – тадбиркор

Лифтларни текширадиган ташкилот коррупция бўйича чемпионликка даъвогарлардан бири. Республика бўйича битта ташкилот, униям адашмасам бутун республика учун бир неча дона ходими бор.

Келиб, текшириб бериши учун бир неча ойлаб навбат кутилади.

Шунинг учун бино қуриб, битказилаётганда камида 6 ой аввал лифтни текширишга ҳужжат топширинглар, бўлмаса бино битиб бўлгандан кейин ҳам бир неча ой кутиб ўтирилади, деймиз. Чунки, бошимиздан ўтган. Лифт текшируви ва ҳужжатини кутиб очилиши кеч қолган меҳмонхоналар бўлган.

Кам сонли текширувчи одамга кўп сонли бино қурувчи "келинг ака, илтимос, сизсиз бинони топшира олмас эканмиз" деб тургандан кейин, бизникилар нима қилишини тасаввур қилиб олаверинг.

Янгиҳаёт туманидаги лифтнинг тросси одам кўп чиққани учун узилган деган гап "лифтчи"лар ва бино қурувчиларининг баҳонасидан бошқа нарса эмас. Лифт ёзиб қўйилган оғирлигидан 40-50 фоиз каттароқ оғирликниям кўтариши керак. Текширув тўғри ва ҳақиқатданам ўтказилса, 1000 килолик лифт 1500 килога яқин оғирлик билан текширилган бўлади. Ёзилганидан анча оғир юк қўйиб, турли қаватларга кўтариб туширилади, йўлда аварийний тўхтатиб кўрилади, умуман олганда лифтни анча “қийнашади”.

Бундай текширувдан ўтган лифт 100-200 кило оғирроқ юк бўлса, узилиб кетавермайди. Керагидан ортиқча юк бўлса, лифт сезиши ва юрмаслиги керак эди.

Одамларимиздаям лифт ишлатиш маданияти камроқ, пала-партиш тиқилиб, чиқиб олаверишлариям бор гап. Аммо, тросс барибир узилиб кетмаслиги керак эди.

Дилшод ОДИЛОВ,
Hotel Pro компанияси асосчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг