Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар учун Иссиқкўлга поезд қўйиляпти  

Ўзбекистонликлар учун Иссиқкўлга поезд қўйиляпти  

МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва «Қирғиз темир йўли» давлат корхонаси раҳбари Сакиев Азамат Абдукадирович ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда «Темирйўлкарго» АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида «Тошкент-Балиқчи (Рибаче)» йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олдилар. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.

Бундан ташқари, Қирғизистон темир йўл ходимларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказларида малакасини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди ва ушбу йўналишда ўқув дастурларини ташкил этишга келишилди.

Маълумот учун, Балиқчи шаҳри Иссиқкўлнинг ғарбий қисмида, тахминан 1900 метр баландликдаги шаҳар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг