Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар учун Австрия университетларида грант ўринлари кўпайтирилиши мумкин

Ўзбекистонликлар учун Австрия университетларида грант ўринлари кўпайтирилиши мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида вазир Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Австриянинг Ўзбекистондаги элчиси Маттиас Радостич учрашувида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, Ўзбекистондаги тегишли университетларда немис тили ўқитилиши сифатини ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни Австриянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиши имкониятларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида икки давлат муҳандислик-техника олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни янада кенгайтириш, муҳандис-техник мутахассислар тайёрлаш соҳасида бакалавриат ва магистратура йўналишларида янги қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш, профессионал таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, стажировка ўташ, қисқа муддатли ўқув ёки малака ошириш курсларида қатнашишлари учун ўзбекистонлик ёш олимларни Австриянинг илмий-тадқиқот муассасаларига юбориш борасида ҳам фикр алмашилди.

Элчи икки мамлакат олийгоҳлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг