Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.
ФИДЕ президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширган.
Эслатиб ўтамиз, Венгрияда бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ЎЗбекистон эркаклар жамоаси бронза медалига сазовор бўлган эди.
Қизлар терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter