Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда уч ойда 4,5 мингга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди

Ўзбекистонда уч ойда 4,5 мингга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи чорагида судлар 4 477 нафар шахсни оилавий зўравонлик моддалари бўйича жавобгарликка тортди. Бу ҳақда «Ўзбекистонла демократия» ахборотномасининг навбатдаги сонида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−2-моддаси, яъни оилавий (маиший) зўравонлик бўйича 4 343 нафар шахс жиноий жавобгарликка, улардан 2 344 нафари жаримага тортилган, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Такрор ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар билан содир этилган оилавий (маиший) зўравонлик учун 134 нафар шахс Жиноят кодексининг 126−1-моддаси билан судланган, шундан 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 83 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 318 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасига асосан жинсий зўравонлик содир этганлиги учун судланган бўлиб, улардан 97 нафари жаримага тортилган, 221 нафари эса маъмурий қамоққа олинган.

Ушбу модда кучга кирган 2023 йилнинг апрель ойидан буён ушбу модда бўйича судланганларнинг умумий сони 984 нафарга етди (2023 йилда 666 та). 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг