Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божлари ЖСТ талабларига мослаштирилади

Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божлари ЖСТ талабларига мослаштирилади

Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божлари ЖСТ талабларига мослаштирилади.

Бу ҳақда жорий йил 4 июн куни қабул қилинган Президентнинг ПФ-85-сон фармонида гап боради. 

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда амалда бўлган божхона божи, йиғимлари ва қийматини Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича бош битими (GATT 1994) талабларига мослаштириш мақсадида:

  • 2025 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги белгиланди;
  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда айрим турдаги товарларни экспорт қилишда ундириладиган йиғимларни қайта кўриб чиқиб, 2024 йил 1 августга қадар тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • Божхона қўмитаси 2024 йил 1 августга қадар божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия 2024 йил 1 августга қадар:

  • савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими (MFN) назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларини қўллаш бўйича амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни;
  • импорт божхона божлари ставкаларининг қўлланилиши самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги божхона тарифларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририга мувофиқлаштириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг