Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистондаги хусусий боғчаларни ривожлантирмоқчи

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистондаги хусусий боғчаларни ривожлантирмоқчи

ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистондаги хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ўртасидаги стратегик шериклик доирасида Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Мазкур учрашувда эса Ўзбекистонда «Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да белгиланган мақсадларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлди. Лойиҳа хусусий секторга мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятларини тақдим этади.

Лойиҳа бир қатор янги мактабгача таълим муассасалар қуриш ва модернизация қилиш, шу билан бирга мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ўринлар сонини ошириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг