«Лукойл»га тегишли корхона Тошкент йўлларини таъмирлашга ёрдам беради
28 феврал, сешанба куни Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов «LLK-International» мутасаддилари билан учрашди. Учрашувда «Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти» мутасаддилари, йўл қурилиши ва лойиҳалашга масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишган.
Ўзаро мулоқотда пойтахтдаги йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилди. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт кўчалари ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистон иқлими кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини таъкидлади.
«LLK-International» мутасаддилари ҳозирда улар томонидан йўл қурилиши ва таъмирлашда қўлланилаётган маҳсулот ва технологиялар ҳақида атрофлича маълумот бериб, бажарилган ишнинг кафолати 7-10 йил, ҳатто ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишди. Шунингдек, улар иш жараёнида ҳар бир объект учун улоҳида ечим қўллашлари ва 20 даража совуқдан 76 даража иссиққача бўлган иқлим шароитларига мос келувчи таклифлари борлигини айтиб ўтишди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
Маълумот учун, «LLK-International» («Лукойл» гуруҳининг 100 фоизли шўъба корхонаси) мойлар, мойлаш материаллари ва бошқа техник суюқликларни ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter