Тошкентдаги «Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес марказ қурилади
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бешёғоч» деҳқон бозори бузилиб, унинг ўрнида йирик бизнес маркази қурилади.
Бу ҳақда туман ҳокимлиги матудот хизмати маълум қилди.
Ҳокимликка кўра, айни масалада ҳоким ўринбосари А.Абдуқодиров ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маъсуллари биргаликда Туркиянинг «Albil Merkez Hizmetler ve Ticaret Anonim Sirketi» – «Albayrak Holding» компанияси билан музокоралар олиб борилган.
«Albayrak Holding» компанияси билан музокоралар давом этади», – деб ёзади ҳокимлик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter