Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентларга алоҳида рухсатномалар берилади

Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентларга алоҳида рухсатномалар берилади

Жорий йил касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун алоҳида рухсатномалар бериш жорий қилинди.

Рухсатномада абитуриент ҳақидаги маълумотлардан ташқари имтиҳон ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд бўлади.

Яъни, унда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган:

  • йўналиш;
  • олий таълим муассасаси номи;
  • манзил;
  • санаси ва вақти аниқ кўрсатилган бўлади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда рухсатномалар my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади.

Хабарда, шунингдек, имтиҳонлар ўтказиладиган сана бўйича тез орада қўшимча хабар берилиши эслатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг