Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чияли яхнаси» ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади

«Чияли яхнаси» ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (аввал Чироқчи тумани ҳудудида бўлган) туманидаги Чияли қишлоғида тайёрланадиган ўзбекистонликлар орасида машҳур таом – «Чияли яхнаси» ҳам патентланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матубот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.

«Ушбу таом ҳам «Ғузор тандир гўшти» каби тайёрланиши ва тановулбоплиги билан дунёга машҳур. Тез орада ушбу «Чияли яхнаси» таоми учун ҳам гувоҳнома олиш ишлари Кўкдала тумани ҳокимлиги томонидан якунига етади», – дейди Содиқов.

Маълумот учун, «Чияли яхнаси» ҳафтанинг ҳар якшанбасида қишлоқ бозори ҳудудида сотиладиган таом бўлиб, қўй гўштини узоқ вақт ўз усулларида пишириш йўли билан тайёрланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Ғузор туманида тайёрланадиган «тандир гўшт» таоми географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Бу амалиёт ҳудудда «туристлар оқимининг кўпайишига, «гастрономик туризм»ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга» ёрдам бериши таъкидланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг