Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқда М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети филиали очиляпти

Чирчиқда М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети филиали очиляпти

М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиали ташкил этилади.

Бу борада Ҳукуматнинг жорий йил 10 июлда 406-сон қарори қабул қилинди.

2023 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим вазирликлари ўртасида тегишли келишув шартномаси имзоланган эди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб – иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида мутахассисларни, илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини юксалтириш белгиланмоқда.

Университет филиали кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг