Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин ҳашаматли автомобилда оғир аҳволдаги аҳолини кўргани борди

Ким Чен Ин ҳашаматли автомобилда оғир аҳволдаги аҳолини кўргани борди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 200 минг долларлик янги Mercedez Benz автомобилини сотиб олди ва уни ўзи билан сув тошқинидан жабрланган ҳудудларга олиб боради, деб ёзади Daily Star.

ОАВ хабарларига кўра, Ким Чен Ин ўзининг янги машинасини ҳайдаб, Шимолий Кореядаги сув тошқини ва озиқ-овқат танқислигидан жабр кўрган аҳоли пунктларига ташриф буюрган. Қайд этилишича, сиёсатчи тахминан 200 минг доллар турадиган ҳашаматли йўлтанламас Mercedez Benz сотиб олган.

Бу Кимнинг иккинчи премиум Mercedez машинаси саналади, чунки аввалроқ унинг паркида Maybach GLS 600 топилгани хабар қилинганди.

Манбаларнинг таъкидлашича, сиёсатчи  Cadillac Escalade, Rolls Royce Phantom ва зирҳли Lexus автомобилларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг