Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир вилоятда бир кунда тўртта фоҳишахона фош этилди

Бир вилоятда бир кунда тўртта фоҳишахона фош этилди

Бухоро вилояти ҳудудида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирлар давомида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ бир нечта жиноий ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳар «Придастгир» маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган M.З. исмли аёл ўзи ишлаб келаётган Бухоро шаҳар Пойи Остона кўчасида жойлашган «Билолхўжа» номли уй меҳмонхонасида фуқаролар Қ.Ў. ва Қ.И. ларнинг жинсий алоқада бўлишлари учун алоҳида хона ажратиб, шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 200.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил қилган.

Иккинчи ҳолатда эса Бухоро тумани «Қ.Маҳмуд» маҳалласида рўйхатда турувчи 1992-йилда туғилган Ш.З. исмли аёл ўзи истиқомат қиладиган Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида Й.Р. ни П.А. билан жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб бериб, бунинг эвазига 100.000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил этган.

Навбатдаги худди шундай ҳолатда Навоий вилояти Қизилтепа туманида рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар Фароғий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда вақтинчалик яшаб келаётган, 1980 йилда туғилган О.Д. исмли аёл фуқаролар Р.Д. ва Қ.Ф. ларнинг жинсий алоқада бўлишлари учун алоҳида хона ажратиб, шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 200.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни олиб, ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил қилган.

Шунингдек, Шофиркон тумани «Қуйи Чуқурак» маҳалласида рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар I.Каримов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда ижарада яшаб келаётган, 1997 йилда туғилган Ҳ.Д. исмли аёл ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида С.M. ва Р.М. ларни қўшмачилик йўли билан топиб бериб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун жой ажратиб бериб, 400.000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг