Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес маркази қурилмайди – Қурилиш вазирлиги

«Бешёғоч» бозори ўрнида йирик бизнес маркази қурилмайди – Қурилиш вазирлиги

Бир муддат олдин Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги туман ҳудудидаги «Бешёғоч» деҳқон бозори бузилиб, унинг ўрнида турк компанияси билан ҳамкорликда йирик бизнес маркази қурилиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Кейинроқ эса туман ҳокимлиги айни хабарни ўзининг расмий каналида таҳрирлаб, бу маълумот «таклиф босқичида экани, айни вақтда эса лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ»лигини билдирган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги эса ушбу маълумотни мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

«Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган барча қурилишларга тасдиқланган Бош режага мувофиқ рухсат берилади. Пойтахт Бош режасига кўра ушбу ренновация ҳудудида 9 қаватгача бино қурилиши белгиланган. Ҳозирда мазкур ҳудудда «йирик бизнес маркази»нинг қурилишига оид рухсатнома ёки Архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас», – деб ёзади вазирлик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг