Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим масалаларда фуқаролар қонунчилик таклифини билдира олмайдилар – лойиҳа

Айрим масалаларда фуқаролар қонунчилик таклифини билдира олмайдилар – лойиҳа

Парламент Қуйи палатаси айрим қонун ҳужжатлари, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.

Унга кўра, сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, турар жой манзили, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилган имзо санаси кўрсатилган имзо варақалари. Бунда имзолар миқдори камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган фуқаролар ўртасида мутаносиб тақсимланган бўлиши ҳамда имзолар сони орасида йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиш, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак.

Шунингдек, қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ёки вакиллар гуруҳи ҳақида маълумот ҳам берилиши лозим.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, қуйидаги масалалар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон фуқаролари томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:

  • Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
  • амнистия ва афв этиш;
  • мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг