Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 6 ойда 23,6 фоизга ошди

 Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 6 ойда 23,6 фоизга ошди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,8 фоизни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан солиштирилганда 23,6 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида эса алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари энг кўп –Сурхондарё (128 фоиз), Наманган (125,4 фоиз), Хоразм (124,8 фоиз), Андижон (124,3 фоиз) ва Навоий (23,9 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (123,9 фоиз)да кузатилган.

Нисбатан паст кўрсаткичларда ўсиш кузатилган ҳудудлар эса – Фарғона (20,7 фоиз), Бухоро (21,7 фоиз), Жиззах (22,4 фоиз), Қашқадарё (23 фоиз), Самарқанд (23,7 фоиз), Тошкент (23,7 фоиз) ҳамда Сирдарё (24,6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (23,5 фоиз)да кузатилган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг