Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

800 мингга яқин янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган – Бош прокуратура

800 мингга яқин янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган – Бош прокуратура

Аҳоли бандлигига қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш борасида назорат кучайтирилган ҳолда  олиб бориляпти.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг билдиришича, жумладан, ўтказилган ўрганишларда 764 минг 723 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, 327 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,3 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд сўми талон – торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг