Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

500 миллионлик давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланди

500 миллионлик давлат харидида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланди

«Тошкент-донмаҳсулотлари» АЖ буюртмачилигида 2023 йил 23 июнь куни «Юк ташиш хизмати кўрсатиш» юзасидан ўтказилган 500 млн сўмлик давлат харидида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат харидида иштирок этган икки талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (ИП-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

Натижада Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг:

– 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи);

– 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);

– 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 6 июль куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.

Агентликнинг тақдимномасига биноан «Тошкент-донмаҳсулотлари» АЖ томонидан 24 июль куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг