Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбеков: «Ўзбекконцерт»ни етук ва малакали мутахассис бошқаради

Озодбек Назарбеков: «Ўзбекконцерт»ни етук ва малакали мутахассис бошқаради

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазири маълум қилди.

Вазирликнинг ижро аппарати раҳбари, етук мутахассис, ўз ишининг устаси, мустақил фикрига эга, принципиал, маданияти ва маънавияти кучли, тўғрисўз, шунингдек, ҳамкасблари билан муносабатда дипломат, жамоанинг манфаати йўлида ўз шахсий манфаатларига қарши бора олишга қодир, вазирликнинг умуммақсади йўлида собитқадам, муносиб ўрнига эга ёш раҳбар Узаков Жамолиддин Эркиновичга масъулиятли вазифа юкладик.

Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканлигини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлашда, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндошган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб Узаков Жамолиддин Эркиновични вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик.

Ж.Узаковнинг санъат соҳасини ривожлантиришдек шарафли вазифани адо этишида омад ва муваффақиятлар тилаймиз, деб ёзади Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг